Ўзгидромет айрим вилоятларда сел келишидан огоҳлантирди

Жамият

image

Жорий йилнинг 18-19 июль кунлари Ўзбекистоннинг шарқий вилоятларида сел келиш хавфи бор. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

“18-19 июль кунлари кутилаётган локал (маҳаллий) ёмғирлар муносабати билан Андижон, Наманган Фарғона вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор”, дея огоҳлантирган Ўзгидромет.

Аввалроқ, дам олиш кунлари Ўзбекистон иссиқ об-ҳаво кузатилиши ҳақида хабар берган эдик. Аммо айрим ҳудудларда ёғингарчилик кузатилиши мумкинлиги айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

сел Ўзгидромет

Баҳолаганлар

223

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг