Трамп АҚШ байроғини ёққанларни қамоққа ташлашни таклиф қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Америка байроғини ёққанларни жазо тариқасида бир йилга қамоққа ташлашни таклиф қилди.

"Агар Америка байроғини ёқса, бир йилга қамоққа ташланади, деган қонун лойиҳасини таклиф қилишимиз керак", деди у Талса шаҳрида (Оклахома штати) ўтказилган митингда.

Сўнгги ҳафталарда афроамерикалик Жорж Флойднинг полиция томонидан ўлдирилиши оқибатида содир бўлган норозилик намойишлари фонида, ирқий камситишга қарши намойишчилар Конфедератлар ҳайкалларини ағдаришмоқда ва баъзан АҚШнинг турли шаҳарларида мамлакат байроқларини ёқишмоқда.

Трамп бундан олдин Америка Конфедератив Штатлари қўмондонлари номидаги бир қатор ҳарбий базаларнинг номини ўзгартиришга қарши чиққан эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

175

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг