Андижонда сартарошхона, меҳмонхона ва таксилар фаолиятига рухсат берилди

Жамият

image

Андижон вилоятида 2020 йил 4 майдан сартарошхона, меҳмонхона ва такси хизмати фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 2020 йил 4 май куни вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов видеоселектор йиғилиши ўтказган. Селектор йиғилишида Андижон вилоятда жами 3750 та субъектлар фаолиятини тиклаш зарур эканлигини таъкидлаб ўтилган.

"Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан бугун, 2020 йил 4 майдан вилоятдаги 508 та транспорт уюшмаларидан 82 тасида лицензияга эга бўлган 4700 дан ортиқ енгил автомобилларни уюшмалар томонидан кунлик санитария талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритишга рухсат этилди" дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 3 минг 643 таси аёллар ва эркаклар учун сартарошхона ва гўзаллик салонларни фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди. Уларда санитария талаблари асосида оралиқ масофани сақлаган ҳолда санитария - эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда солиқ идоралари ходимлари назорати остида хизмат кўрсатилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, 25 та меҳмонхоналарнинг ҳар бирига санитар врачларни жалб этган ҳолда хоналарни дезинфекция қилиш ва меҳмонларни кунлик тиббий назоратдан ўтказиш орқали фаолиятини тиклашга рухсат этилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг шу йил 23 апрелдаги 0372-20-сонли кўрсатмасига асосан пандемия даврида касалликни тарқалишини олдини олишни тўлиқ назорат қилиш имконияти йўқ бўлган жами 1096 та, шундан, 459 та умумий овқатланиш корхоналари (етказиб бериш хизмати асосида ишлаш бундан мустасно), 115 та тўйхоналар, жамоат транспортлари мавжуд бўлган 426 та йирик транспорт уюшмалари, 24 та нодавлат-нотижорат ўқув марказлари, 72 та буюм бозорлари ва савдо комплексларининг фаолиятини Республика комиссияси томонидан алоҳида кўрсатма бўлгунга қадар фаолият юритишини вақтинча чеклаб турилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

205

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг