Карантиндан кейин Тошкентда ишсиз ёшлар 3 баравар кўпайиши прогноз қилинди

Жамият

image

Тошкент шаҳрида карантин сабаб, бу муддат ўтганидан сўнг ишсиз ёшлар сони 3 баробарга кўпайиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Пойтахт ҳокимлигида ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари мажмуаси йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш ва шу орқали истеъдодли, изланувчан ёшларни рағбатлантириш мақсадида яқин орада онлайн танловлар платформаси ҳам ишга туширилади.

Шу сабаб ҳозирда шаҳар ва туман ҳокимликлари мутасаддилари бошқа қатор соҳалар раҳабарлари билан биргаликда уларни IT йўналишидаги тадбиркорликка жалб этиш, кўникмаларини ривожлантириш, секторлар билан юзага келувчи муаммолар ечими устида ишлаётганликлари ҳам айтиб ўтилган.

Бундан ташқари, барча мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим муассалари, спорт ва мусиқа мактабларида такрорий, яъни иккинчи маротаба дезинфекция тадбирларини ўтказиш ва тўлиқ тугатиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилган.

Маълумки, карантин даврида таълим жараёнида узилиш бўлмаслиги учун барча таълим муассасаларининг педагоглари ўқувчиларни онлайн ўқитмоқда. 

Шунингдек, дарслар телевидениенинг 3 та канали орқали мунтазам бериб борилмоқда ва бунга Тошкент шаҳридан 188 нафар ўқитувчилар, 50 нафар спортчилар, 100 нафар мактабгача таълим муассасалари педагоглари жалб этилган бўлиб, йиғилишда улар Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан рағбатлантирилиши маълум қилинди.

Шу билан бирга карантин тугаши билан пойтахтдаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан  тўлиқ қамраб олишни 93 фоиздан 100 фоизга кўтариш ҳамда 6 ёшли болаларни (100 фоиз) мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент карантин ишсизлик

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг