400 нафар бола Суриядан олиб келинди

Олам

image

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси бошқа давлат органлари ва чет эллик шериклар билан биргаликда "Жусан" операцияси доирасида 595 Қозоғистон фуқаросини, шу жумладан 400 дан ортиқ болаларни Суриядан олиб келди. Бу ҳақда ҚМХҚ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Қайтиб келганларнинг 10 нафари ва 5 аёл ИШИД халқаро террорчилик ташкилоти фаолиятида қатнашгани учун турли муддатларга озодликдан маҳрум этилди.

Сурияда ИШИДнинг битта гуруҳида бўлган яна 14 нафар фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов якунланди. 
Уларга террорчилик фаолиятида иштирок этиш, одам ёллаш ва терроризмни тарғиб қилиш, шунингдек бошқа оғир жиноятлар содир этишда айблов қўйилди. 

Жиноят ишининг материаллари Нур-Султон шаҳрининг жиноий ишлар бўйича ихтисослашган туманлараро судига юборилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

"Жусан" операцияси Қозоғистон Суриядан

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар