Тошкентда 33 киши коронавирусдан соғайди
Жамият
−
14 Июнь 2020
6080Пойтахт Тошкентда 14 июнь соат 21:30 ҳолатига кўра, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 33 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Тузалганларнинг 21 нафари эркак, 12 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 69 ёшда бўлса, ёши кичиги 3 ёшли қизалоқ.
Эндиликда Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясидан соғайганлар 1930 нафарга етди.
Шундай қилиб, бугун 69 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3943 нафарни ташкил этмоқда. Айни вақтга қадар Ўзбекистонда 5051 кишида коронавирус аниқланган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023