13 та туман судининг раислари қайта тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонуннинг 63, 631, 632-моддалари ва “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида”ги қонуннинг 7, 17-моддаларига асосан Судьялар олий кенгаши судьялар ва туман судлари раисларини тайинлаш ваколатига эга.

Судьялар олий кенгаши оммавий ахборот воситалари билан алоқалар шўъбасидан маълум қилишича, кенгашнинг 2020 йил 20 январдаги қарори билан қуйидагилар:

Абдурашид Абдуллахошимович Исаков судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Марҳамат туман судининг раиси лавозимига;

Акрам Абдурашидович Ҳамраев судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туманлараро судининг раиси лавозимига;

Баҳодиржон Бахтиёрович Эргашев судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро судининг раиси лавозимига;

Дилмурод Нишанбаевич Мусаев судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманлараро судининг раиси лавозимига;

Дилмурод Абдумаликович Мадаминов судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Поп тумани судининг раиси лавозимига;

Дониёржон Махмуджонович Мадаминов судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти Ёзёвон тумани маъмурий судининг раиси лавозимига;

Жасур Раҳматович Очилов судьялик ваколати муддати даврига Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Ихтиёржон Адхамович Юсупов судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Санжар Абдушукурович Аллабердиев судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;

Эгамберди Шодмонқулович Олмосов судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг раиси лавозимига;

Султонмахсуд Рафиқмирзаевич Холбатиров судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Чортоқ тумани судининг раиси лавозимига;

Улуғбек Назирович Орипов судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти Хўжаобод туманлараро судининг раиси лавозимига;

Ўткирбек Абдухалилович Абдурахманов судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти Оқолтин туманлараро судининг раиси лавозимига;

Жасурбек Жўраевич Худойбердиев судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг судьяси лавозимига;

Баҳодир Шавкатович Азизов судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг судьяси лавозимига;

Илёсжон Яқубжонович Усмонов судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг судьяси лавозимига;

Комилжон Абдусаидович Назаров судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг судьяси лавозимига;

Раҳимжон Одилович Қосимов судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судьяси лавозимига;

Умидахон Хамидовна Солиева судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти судининг судьяси лавозимига;

Урал Холмуродович Неъматиллаев судьялик ваколати муддати даврига фуқаролик ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг судьяси лавозимига;

Шавкат Чориевич Қувватов судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди.

Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг қарори билан жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят судининг судьяси лавозимига ҳамда жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг судьяси лавозимига ҳам тайинловлар амалга оширилди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд тайинлов

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг