Йўловчи поездида оммавий муштлашув юз берди
Олам
−
18 Май 2019
8029Россияда “Новосибирск – Барнаул” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поездида оммавий муштлашув юз берди. Жанжалда 14 нафар йўловчи иштирок этди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Сибирь федерал округи бўйича бошқармаси вакили маълум қилди, деб хабар берди ТАСС.
Бошқарма вакилининг қайд этишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган, 12 киши қўлга олинган. Яна икки кишининг шахси аниқланяпти.
Жанжалда қўлга олинган 12 йўловчи ва шахси аниқланмаган икки йўловчи ўртасида келиб чиққан. Қўлга олинганларнинг баъзилари мастлиги яққол кўринган. Улар текширувдан ўтказиш учун жўнатилган. Қўлга олинганларга нисбатан маъмурий баённома тузилиб, шунга кўра чора кўриш режалаштириляпти.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023