...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда уста, мардикор ва киракашлар учун пуллик патент жорий этилиши мумкин


09:29, 09.11.2018 Жамият
 3 541

Бир йиллик фаолият учун энг кам иш ҳақининг 4,5 баравари миқдорида тўлов амалга ошириш керак бўлади.

Ўзбекистонда устачилик, мардикорчилик, киракашлик, уй хизматлари ва шунга ўхшаш фаолият турларига патент тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев баёнотига таянган ҳолда хабар бермоқда.
 
Ўзбекистонда меҳнат бозоридаги асосий муаммолардан бири бу норасмий секторда бандлик даражаси катталигидир, бунда барча ишловчиларнинг 56 фоизи жамланган, дейилади баёнотда.
 
Айнан шу ҳолат қатор салбий оқибатларга олиб келмоқда — давлат бюджетига солиқ тўловлари келиб тушмаяпти ва бу ҳолат истиқболда пенция тизимига ҳам ўз “юкини” туширмоқда.
 
Бунда бир йиллик фаолият учун энг кам иш ҳақининг 4,5 баравари миқдорида патент тўловини амалга ошириш керак бўлади.


 
Шунингдек, Ўзбекистонда меҳнат муносабатларини легаллаштириш мақсадида: “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири чиқарилиши кўзда тутилган.
 
Ҳужжат ишга жойлашишнинг янги шакллари (аутсорсинг, аутстаффинг, масофавий иш ва бошқалар)ни ўз ичига олади. Шунингдек, электрон меҳнат дафтарчалари ва электрон меҳнат шартномасига ўтиш, ваканцияларни яширганлик ва ишга асоссиз қабул қилмаслик ҳолатлари учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш кўзда тутилмоқда.

Теглар:Патент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар