... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда турк сериаллари намойиши бошланди


10:16, 24.07.2017 Кино
 9 243

“Zo’r TV” телеканали эса отни биринчилардан бўлиб қамчилаб, “Kara Sevda” сериалини ўзбекчага таржима қилди.

2011 йилдан буён Ўзбекистонда турк сериаллари, фильмлари ва қўшиқлари норасмий тақиққа учраган эди. Телевидениеларда турк фильмлари ва сериаллари намойиши тўхтатилганига ҳам 6 йил тўлди. “Муҳташам юз йил” сериали бутун дунёда катта шуҳрат қозонган бир вақтда бу сериал Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилмади. Сериалнинг китоб кўринишадаги шакли “Даракчи” газетасида нашр этилди.
 
Айни пайтда телеканалларда турк фильмлари намойишига старт берилди. “Zo’r TV” телеканали эса отни биринчилардан бўлиб қамчилаб, шу кунларда турк телеканаллари орқали тилга тушган “Kara Sevda” сериалини ўзбек тилида “Севги изтироблари” номи билан томошабинлар эътиборига ҳавола этиш тараддудини кўрмоқда.
 
Мазкур сериалда бош ролларни Бурак Ўзчивит, Неслихан Отагул, Мелисса Асли Памук ижро этишган. 

Теглар:Kara Sevda Севги изтироблари Бурак Ўзчивит 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар

доно
12:55 24.07.2017

оооооооооо молодцы )))



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!