... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда тожик тилида ўқитадиган мактаблар ёпиладими?


08:50, 26.01.2018 Жамият
 2 617

Халқ таълими вазирлиги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактабларнинг ёпилиши хусусида расмий баёнот билан чиқди.

Бир кун аввал ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистон тожиклари тожик мактабларининг ёпилиши эҳтимолидан ташвишга тушди” сарлавҳаси остида бир қатор мақолалар эълон қилинди. Унда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактаблар ёпилиши мумкинлигидан аҳоли хавотир билдирилганлиги айтиб ўтилган.
 
Халқ таълими вазирлиги таълим тожик тилида олиб бориладиган мактабларнинг ёпилиши хусусида расмий баёнот билан чиқди.
 
Вазирликка кўра, бундай хавотирга ўрин йўқ. Расмий баёнотда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистонда таълим олиш тилини миллатидан қатъи назар, ота-оналар фарзандлари билан танлаш ҳуқуқига эгалик ҳуқуқининг кафолатланишини таъкидланган.
 
Бугунги кунда республикамизда 245 та умумтаълим мактабида таълим тожик тилида олиб борилмоқда. Улардаги 62 минг нафар ўқувчига 5 минг 755 нафар ўқитувчи-педагог тожик тилида таълим-тарбия бериб келмоқда. Бўстонлиқ туманидаги 8 та умумтаълим мактабида 886 нафар ўқувчига 138 нафар ўқитувчи тожик тилида таълим-тарбия бермоқда.

Теглар:Тожик мактаби Тожик тили Халқ таълими вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар