Петербургда ўгай ўғил ўзбекистонлик отасининг қотилига айланди

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 46 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг ўлдирилиши бўйича текширув бошланди. Қотилликда унинг 2004 йилда туғилган ўгай ўғли гумон қилиняпти.

Ҳодиса жорий йилнинг 11 январь куни тунда содир бўлган. Полицияга Петербургнинг Васильевск ороли туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида эркак пичоқ билан жароҳатлангани ҳақида хабар тушган.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари эркакни 16 ёшли ўгай ўғли пичоқлаган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган. Бола маст ҳолатда бўлган. Эркак тез тиббий ёрдам машинасида жон берган. Мактаб ўқувчиси эса қотилликда гумон қилиб, ҳибсга олинган.

Маълум бўлишича, ўсмир бола бир неча марта маъмурий қоидабузарлик амалга ошириб, тарбияси оғир болалар рўйхатига киритилган. Ҳозирда ҳодиса юзасидан текширув ишлари олиб бориляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

191

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг