...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда Таровиҳ намози янги масжидда ҳам ўқилади


12:21, 15.05.2018 Жамият
 3 942

“Имом ат-Термизий” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими эртага бўлиб ўтади.

Бугун, 15 май куни Тошкент шаҳридаги “Имом ат-Термизий” жоме масжидини бутунлай қайта қуриш ишлари якунига етаётгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ мутасаддилар жомега ташриф буюришди.
 
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари замонавий услублар ва миллий қадриятимизни ўзида акс этган масжид биносини кўздан кечириб, ушбу масжид мусулмонлар учун мўътабар маскан сифатида хизмат қилишини таъкидлаб, хайрли дуолар қилдилар.
 
“Имом ат-Термизий” жоме масжиди янги биносининг очилиш маросими эртага, 16 май куни Таровиҳ намози билан бирга бўлиши мўмин-мусулмонлар учун муборак Рамазон ойига муносиб туҳфа бўлади.
 
“Рамазон кунларининг раҳмат кечаларида “Имом Термизий” масжидига таровиҳ намозини адо этиш учун юзлаб намозхонлар келишади. Шундай экан, масжидга ибодат қилиш учун келганлар ҳар намоз сўнгида она-Ватанимиз тинчлиги, халқ осойишталигини сўраб, дуолар қилади. Бундай хайрли дуолар шарофати ила Яратган Парвардигор юртимизни янада фаровон қилади, иншоаллоҳ!”, дея ёзмоқда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Имом ат-Термизий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар