Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқлангани айтилди

Жамият

image

Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда ўтган брифинг вақтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев маълум қилган.

“Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқланди. Ҳозирда институт бугунги кунда карантинга ёпилган”, деди Фарҳод Бабашев.

Маълумот ўрнида, айни дамда Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар сони 1450 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача касалланганларнинг 156 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг