Словакияда бошланғич мактабга ҳужум қилинди. Қурбонлар бор

Олам

image

Словакиянинг шимолий қисмида жойлашган Врутка шаҳридаги бошланғич мактаблардан бирида отишма содир бўлди. Бу ҳақда бугун, 11 июнь куни Словакия радиоси республика полициясига таяниб хабар берди.

Аниқлик киритилишича, отишмани исми айтилмаётган одам бошлаган. У мактаб ходимларидан бирини отиб ташлаган. Воқеа жойига тезда етиб келган полиция патрули ҳужум қилганга қарши хизмат қуролидан фойдаланган. Махсус операция давомида ҳуқуқбузар ҳалок бўлган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари очиқланмаган.

Словакиядаги “Янги соат” нашрига кўра, ҳужумда мактаб директорининг ўринбосари ўлдирилган. Пичоқ билан қуролланган ҳужумчи ўқув муассасаси директорини жиддий яралаган. Бундан ташқари, икки бола жароҳат олган, ўқитувчилар орасида ҳам жароҳат олганлар борлиги айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Словакия

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг