Автомактаблар ўқитиш тартибига ўзгартириш киритилди

Жамият

image

2020 йил 1 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига рухсат берилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова маълум қилди.

Маълум қилинишича, автомактаблар назарий машғулотлар масофадан туриб онлайн ўқитиш орқали амалга оширилади. Амалий машғулотлар эса санитария талабларига қатъий риоя қилган, шу жумладан, тиббий ниқоб, тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳамда автотранспорт воситаларини дезинфекция қилган ҳолда ташкил қилинади.

Бундан ташқари, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчиларга масофадан туриб ўқитиш имконияти бўлган ташкилотларгина иш бошлайди. 

“Республика махсус комиссиясининг қарори билан белгиланган талабларга амал қилмаган ташкилотларга маъмурий жавобгарликдан ташқари лицензияси бекор қилишгача бўлган чоралар қўлланилиши мумкинлиги тушунтирилди”, деди Феруза Мадраҳимова.


Мақола муаллифи

Теглар

автомактаб

Баҳолаганлар

324

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар