Нукусда мудҳиш ЙТҲ: икки киши қурбон бўлди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Nexia автомобили ва трактор иштирокида даҳшатли ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда. 

ЙТҲ бугун, 9 март куни соат 09:00 ларда Нукус шаҳри, Телецентр ОФЙ ҳудудидан ўтган ички автомобиль айланма йўлида содир бўлган. Ҳайдовчи К.Х. FN 953 LOBOL русумли тракторни бошқараётиб, чап томонга бурилаётган вақтида ушбу йўналишда унинг ортидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи (шахсига аниқлик киритилмоқда) бошқарувидаги Nexia русумли транспорт воситасида тракторнинг ковучига бориб урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.  

Натижада, Nexia атомашинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Ёнғин чиқиши оқибатида Nexia автомашинаси ёниб кетган.   

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, вафот этган фуқаролар шахсига аниқлик киритилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Нукус

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг