Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳокимлигига қарши иш очди

Жамият

image

Хоразм вилоятидаги 13 та тадбиркор ерга эггалик ҳуқуқи берилмагани сабабли 2 йилдан бери сарсон бўлмоқда. Мазкур масалага Монополияга қарши курашиш қўмитаси аралашди.

Қайд этилишича, тадбиркорлар учун ажратилган ер майдонларида бинолар қурилган, лекин эгалик ҳуқуқи ҳали ҳам ҳокимлик тасарруфида турибди. 

Aниқланишича, Урганч туман ҳокимлиги томонидан 2018 йилдаги қарори билан “Обод маҳалла” дастури асосида туманинг Ғалаба қишлоғи "Қумравот" маҳалласи ҳудудидан жами 13 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига жами 0,5 га ер ажратиб берилган. Ушбу қарорга асосан фуқаро ва тадбиркорлик субъектлари томонидан тасдиқланган лойиҳалар асосида қурилиш ишлари бошланган ва аксарият объектлар қуриб битказилган. 

Лекин туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қабул қилган қарорлари вилоят ҳокими қарори билан маъқулланмаганлиги оқибатида қурилган объектлар учун тадбиркорларга эгалик хуқуқи берилмаган ва бу иш фаолиятини бошлашларига ёки қурилиш ва жиҳозлаш ишларини давом эттиришга тўсиқ бўлиб қолганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижаларига кўра, мазкур муаммоли масала Ҳукумат даражасига кўтарилган ва ўрнатилган тартибда ҳал этиш юзасидан Хоразм вилояти ҳокимлигига 2020 йилнинг 1 июлига қадар муддат берилган эди. 

Бироқ, ушбу муддатда ҳам масала ҳал этилмаганлиги сабабли Қўмита томонидан Хоразм вилояти ҳокимлигига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддаси талаблари бузилиши бўйича иш қўзғатилди.

Шундан сўнг, вилоят ҳокимлиги Урганч тумани Ғалаба қишлоғи "Қумравот" маҳалласи ҳудудидан жами 13 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига туман ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарорини тасдиқлаб берди. Натижада, ушбу ҳудудда иш фаолиятини бошлай олмаётган 13 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига қурилиш ишларини якунлаш ҳамда фаолиятини йўлга қўйишлари учун шароит яратилган.

Маълумотларга кўра, тадбиркорлар томонидан қурилган объектларни ишга тушириш орқали жами 12 млрд сўмдан ортиқ инвестициялар (шундан 1 млрд сўмдан ортиқ банк кредити) жалб қилиниши ва 130 нафардан ортиқ одам доимий иш ўринлари билан банд этилиши маълум бўлган. Лекин ҳокимлик томонидан уларга тўсиқ қўйиб турилган. 

Қайд этиш кераки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорларга ҳеч қандай тўсиқ ва муамолар бўлмаслиги ҳақида ҳар бир йиғилишида алоҳида таъкидлаб келмоқда.

“Ягона йўлимиз  тадбиркорлар сонини кўпайтириш, одамларни ишбилармон қилиш! Ҳар бир ҳоким бюджетга қўшимча даромадларни таъминлаши учун ўзи изланиши, тадбиркорга шароит яратиб, бизнес вакиллари билан елкама-елка ишлаши керак”, деган Шавкат Мирзиёев.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг