Тошкент ҳайвонот боғи ёпилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 19 март кунидан бошлаб, Тошкент ҳайвонот боғи ёпилди. Бу чора коронавирусга қарши кураш доирасида амалга оширилган.  

“Бизлар бу қарорга сизларни эҳтиёт қилиш учун келдик. Жониворлар аҳволидан эса хавотирга ўрин йўқ. Зоологлар ва мутахассислар ўз ишларини давом эттиради”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, унинг очилиши ҳақида Ҳайвонот боғининг сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали хабар қилинади.

Аввалроқ, 19 мартдан бошлаб, Тошкент шаҳрида йўловчи оқими кескин пасайиши оқибатида автобуслар ҳаракати камайтирилиши ҳақида маълум қилган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус ҳайвонот боғи

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг