Насос станциясида девор қулаб, одамларни босиб қолди

Олам

wx1080

Бугун, 28 август куни Россиянинг Новосибирск шаҳрида насос станцияси биноси ҳудудида олиб борилаётган реконструкция ишлари вақтида девор қулади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодиса натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бинонинг эгаси ҳисобланган “Сибирской генерирующей компании” энергетика холдинги вайроналар остида беш киши қолаётганини маълум қилди.

Новосибирск мэри Анатолий Локоть икки киши шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Вайроналар майдони 350 кв м.ни ташкил қилган. Девор қулашига қурилиш вақтида талабларнинг бузилгани сабаб бўлиши мумкин.

Воқеа жойида 120 нафар қутқарувчи ва камида 20 та техника ишлаяпти. Фавқулодда вазият юз берган станцияга бешта тез тиббий ёрдам машинаси йўналтирилган.

Тергов қўмитаси “Қурилиш ишлари вақтида хавфсизлик қоидаларининг бузилиши” моддаси билан жиноят иши очиб, суриштирув бошлаган.

Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консули Юсуф Қобилжонов воқеа жойига етиб борган. У вайроналар остида ўзбекистонликлар қолиб кетгани ҳақидаги ОАВда тарқалган хабарларни рад қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Новосибирск фавқулодда вазият

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг