...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда қандай ҳудудларни суратга олиш тақиқланади?


18:09, 13.02.2018 Жамият
 6 403

Қонун лойиҳасида Ўзбекистон ҳудудида фото ва видео тасвирларни олиш тартиби кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видео суратга олишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди. Бу ҳақда norma.uz хабар бермоқда.
 
Лойиҳага мувофиқ ушбу рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.
 
Ушбу идоралар рўйхатга киритилган объектларда фото ва видео суратга олиш тартибини ҳам белгилайдилар.
 
Манфаатдор органлар ва ташкилотларнинг буюртмаларига кўра, рўйхатлар қайта кўриб чиқилади.
 
Бундан ташқари, ер участкалари, бинолар ва иншоотлар эгалари ўзларига тегишли бўлган объектларда фото ва видео суратга олиш қоидаларини белгилашлари, аппаратура ва техник воситалардан фойдаланишга чеклов жорий қилишлари ҳамда фото ва видео суратга олишни амалга оширганлик учун тўловни ундиришлари мумкин бўлади.
 
Объект эгалари белгилаган тартиб бузилган тақдирда, улар фото ва видео суратга олишни тўхтатишни, зарурат туғилганда фото ва видеофайлларни йўқ қилишни (қурилманинг хотирасидан ўчиришни) талаб қилишга ҳақлидирлар.
 
Лойиҳада қуйидагиларни фото ва видео қайд этиш тақиқланади:
  • хизмат вазифаларини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳарбий хизматчилари ва ходимларини, уларнинг розилигисиз;
  • қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник мол-мулк, шунингдек Мудофаа вазирлиги, ИИВ, ФВВ, МХХ ва Миллий гвардия бўлинмаларининг тезкор ва жанговор хизмат фаолиятини;
  • Давлат чегарасида ўрнатилган чегара белгилари, муҳандислик-техника воситалари, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни, шунингдек чегара органи бошлиғининг рухсатисиз чегарадош давлатлар ҳудудини;
  • чет давлатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ҳамда халқаро ташкилотларнинг ҳудуди, бинолари ва иншоотларини;
  • белгиланган суратга олиш режимини бузган ҳолда объектларни.
 
Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг сайёҳлар томонидан жамоат жойлари, бино ва иншоотларни фото ва видео суратга олиш ҳеч қандай чекловларсиз белгиланган тартибда амалга оширилишига рухсат этилган.
Икром Раҳмон

Теглар:фото видео 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар