Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларида ҳам парранда гриппи тарқалди

Жамият

image
Қозоғистонда бир кунда 180 минг товуқ парранда гриппидан нобуд бўлди north_east

Қозоғистонда бир кунда 180 минг товуқ парранда гриппидан нобуд бўлди

Қозоғистон шимолида тарқалган парранда грппи жанубга ҳам етиб келди. Ҳозиргача мамлакатнинг етти вилоятида паррандаларнинг ўлими қайд этилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги "Спутник" нашрига маълум қилди.

Оқмўла вилоятида шахсий ёрдамчи хўжаликда 703 та парранда ҳалок бўлган. Қорағанда вилоятида шахсий ёрдамчи хўжаликда 102 та парранда ўлган. Шундан 12 таси бир суткада ҳалок бўлган. Костанай вилоятида ёрдамчи хўжаликларда 2 218 та ва паррандачилик фермаларида 109 567та жонивор нобуд бўлган. Уларнинг 1 112 ва 109 567 таси мос равишда сўнгги суткада ўлган.

Павлодар вилоятида шахсий ёрдамчи хўжаликда 2 753 та парранда ҳалок бўлган. Шимолий-Қозоғистон вилоятида шахсий ёрдамчи хўжаликда 13 806 та ва паррандачилик фермаларида 93 849 та парранда нобуд бўлган. Сўнгги суткада 40 678 та парранада ўлган.

Ўзбекистон билан чегарадош Жамбил вилоятида 238 та парранда ўлган. Шундан 6 ўлим сўнгги суткада қайд этилган. Шунингдек, Туркистон вилоятида ёрдамчи хўжаликлардаги 273 та парранда ўлган. Уларнинг 196 таси бир суткада ҳалок бўлган.

“Ёрдамчи хўжаликларда 20 минг бош ва иккита паррандачилик фермасида 203 минг парранда нобуд бўлди. “Бишкул” фермасида 93 849 бош ва “Агроинтерптица”да 109 567 бош”, дейилади вазирлик хабарида.

Мамлакатда паррандаларни вакциналаш ишлари олиб бориляпти. Бунинг учун йиллик 3 377 900 доза вакцинага республика заҳирасидан яна 2 374 666 доза ажратилган. Қўшимча 699 355 доза вакцина сотиб олиняпти. Улар 1 октябргача етказилади.

Қозоғистоннинг Шимолий-Қозоғистон вилоятидаги еттита туманда юқори патогенли парранда гриппи тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Парранда гриппи

Баҳолаганлар

488

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг