Янги коронавирус Қозоғистонга кириб келди...ми?

Олам

Ижтимоий тармоқларда қўшни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида пайдо бўлган янги 2019 nCoV  вируси билан касалланган бемор аниқлангани ҳақида хабар ва видео тарқалди.

Табиийки видео одамлар орасида ваҳима келтириб чиқарди. Қозоғистон ОАВнинг расмий давлат идораларига таяниб, маълум қилишича, ҳеч қандай коронавирус аниқланмаган. Шунчакки қўшни мамлакатда вирусли эпидемия авж олгани учун ўқув машғулоти ўтказилган.

Ўқув машғулоти вақтида шифокорлар аэропортда “коронавирус юқтирган бемор”ни кутиб олишган. Машғулот давомида шартли беморни изоляция қилиб, уни махсус қутига жойлаштиришган, бошқа жойга ўтказиш учун чоралар кўриб, текширув учун олиб кетишган.

Бундан ташқари, махсус аралашма билан автомобиль, самолёт ва бошқа нарсаларни обработка қилиш бўйича ҳам машғулот ўтказилган.

Хитойда янги вирус авж олаётгани ҳақида мамлакат ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрь куни маълум қилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги вирус билан 1287 киши касалланган, 41 одам ҳалок бўлган. 2019 nCoV вируси билан касалланган беморлар Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Таиландда аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

440

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг