Тошкент ва Қашқадарёда коронавирус беморлари вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирусдан яна икки ўлим қайд этилди. Шу тариқа расман эълон қилинган қурбонлари 102 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 54 ёшли С.Г. (аёл)да жорий йил 17 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Яна бир бемор, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яшаган 64 ёшли А.А. (эркак)да “COVID-19” тасдиқлангач, у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сепсис, полиорган етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг