“Чорвоқ”да чўмилишга қўйилган чекловлар олиб ташланди

Жамият

image

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чорвоқ” сув омборида аҳолига чўмилиш ва кўнгилочар воситалар борасида барча чекловлар олиниб, улардан фойдаланишга рухсат берилди.

Бу ҳақда бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов ЎзАга маълум қилган.

Абдуҳакимовнинг айтишича, 12 август куни Президент видеоселекторида, карантинни юмшатиш чоралари доирасида мазкур масала юзасидан ҳам топшириқ бўлган.

Маълумот учун, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўтган ҳафта “Чорвоқ” сув омборида чўмилиш ва барча турдаги сувда сузиш воситаларидан фойдаланишни тақиқлашга оид қарор лойиҳасини муҳокамага қўйган эди.

Аммо лойиҳа жамоатчиликнинг жиддий эътирозига сабаб бўлди. Ҳужжат лойиҳасида сув омборидаги сувнинг чиқиндилар ташланиши оқибатида ёмонлашаётгани ва сўнгги беш йилда 8 фуқаро чўкиб вафот этгани сабабли чўмилишни тақиқлаш таклиф қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг