Тошкент вилояти ЙҲХБ дам олишга чиқувчиларни огоҳлантирди

Жамият

image

Ҳозирги кунда ҳаво ҳароратининг кескин исиб бораётгани аксарият одамларни тоғли ҳудудларга, соя-салқин жойларга чорлайди. Демак, бу вазиятда тоғ ва тоғ олди ҳудудларда транспортлар оқими сезиларли даражада кўпаяди.

Шуни инобатга олган ҳолда, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ дам олиш учун отланган фуқароларга мурожаат билан чиқди.

“Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўлга чиқишдан олдин транспорт воситангизнинг техник ҳолатини бир карра кўздан кечириб олишни унутманг. Транспорт бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг. Энг муҳими вилоят ҳудудидаги автомобиль йўллари замонавий тезлик ўлчаш мосламалари билан назорат қилинишини ёдда тутинг ва белгиланган тезлик талабларига қатъий амал қилинг.

Бу ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини асрашда жуда ҳам муҳимдир.

Аммо, нима бўлганида ҳам эҳтиёткорликни унутмасдан, карантин қоидаларига қатъий амал қилинг. Бу сиз ва яқинларингиз, қолаверса ҳар бир фуқаро саломатлиги гаровидир”, дейилади вилоят ЙҲХБ мурожаатида.

Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг куни кеча эълон қилинган ахборотида таъкидланишича 2020 йил 5 июндан бошлаб “сариқ” ва “яшил” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилган:

•    меҳмонхоналар, санаторийлар, панcионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

•    уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

•    меҳмонхоналар, санаторийлар, панcионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙҲХБ Тошкент вилояти дам олиш

Баҳолаганлар

516

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг