...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда маҳкумларнинг жазони ўташига оид қонун қабул қилиниши мумкин


15:30, 10.01.2018 Жамият
 2 997

Маҳкумларни бир муассасадан бошқасига ўтказишга прокурор томонидан рухсат бериш тартибини жорий этилиши ҳам кўзда тутилган.

Маҳкумлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида уларни жазони ижро этиш муассасаларига тақсимлашнинг аниқ ва шаффоф механизмларини ишлаб чиқиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда маълумот “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури лойиҳасида умумхалқ муҳокамасига қўйилган. 
 
Лойиҳада шундай дейиладики, Ўзбекистон Республикаси қонунида жазони ижро этиш муассасаларига маҳкумларни тақсимлашнинг шаффоф тизимини жорий этиш, ушбу жараёнда прокурор назоратини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилади.
 
Қолаверса, маҳкумларни бир муассасадан бошқасига ўтказишга прокурор томонидан рухсат бериш тартибини жорий этилиши ҳам кўзда тутилган.
 
Маҳкумларни бир муассасадан бошқасига қонунга хилоф равишда ўтказганлик учун эса жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилади.
 

Теглар:Давлат дастури муҳокамаси Ҳаракатлар стратегияси Маҳкум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар