... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда маҳбуслар оила аъзолари билан видеомулоқот қилиши мумкин бўлади


15:12, 12.08.2017 Жамият
 1 448

Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги ахлоқ-тузатиш муассасаларида видеомулоқот ўрнатишда бошчилик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 11 августда “Ички ишлар идораларининг озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазони ўташ соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ 3200-сонли қарори қабул қилинган эди.
 
Ушбу қарорга кўра Ўзбекистоннинг ахлоқ-тузатиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётганларга оила аъзолари билан видеомулоқот ўтказишга рухсат берилади.
 
Қарордан келиб чиқиб ушбу вазифалар Ахборот технологиялари ва коммуникациялар вазирлиги билан ҳамкорликда босқичма-босқич тарзда Жазони ижро этиш Бош бошқармаси томонидан таъминланади.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Маҳбус ИИВ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар