Вилоятлараро транспорт қатнови ва шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясига пандемия қайта кучайган тақдирда вазирлик ва идоралар бажариши лозим бўлган бирламчи вазифалар белгиланган тартибни тасдиқлаш бўйича топшириқ берди. 

Олис ҳудудларнинг пойтахт Тошкент билан транспорт алоқасини тиклаш жуда долзарб масала бўлиб турибди. Шу боис Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни тиклаш, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига поезд қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Пойтахт Тошкент билан вилоятлааро қатнов жорий йилнинг 24 март куни тўхтатилган эди. Республика махсус комиссиясининг 28 мартдаги қарори билан эса 30 мартдан 20 апрелгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ДХА томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)сиз автомобиль бошқаришгга нисбатан чекловлар ўрнатилди. Кейинроқ, бу чекловлар велосипед ва скутерларга ҳам жорий йилинди. 

Кўп ўтмай, қарор ижроси муддати 10 майга қадар узайтарилди. 10 май куни Республика махсус комиссияси қарори билавн шаҳар ва туманлар "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ажратилди. "Сариқ" ва "қизил" рўйхатга кирган шаҳарлар ва туманларда чекловлар ўз кучида қолди.

Шунингдек, шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилмоқда. Транспорт, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликларига булар бўйича Республика комиссиясига таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

“Дунё ҳамжамияти коронавирусга қарши вакцина ва даволайдиган дори воситаси ҳали топилмагани сабабли ушбу инфекция мавжуд бўлган шароитда яшаш ва ишлашга ўрганиш зарурлиги тўғрисида якуний хулосага келмоқда. Биз ҳам эпидемиологик вазият жиловини маҳкам ушлаган ҳолда, карантин талабларини юмшатишни бошлаганмиз ва буни босқичма-босқич давом эттирамиз”, дейди давлат раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Карантин Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

965

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг