Коронавирус Қорақалпоғистонга ҳам етиб борди

Жамият

image

Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукус шаҳрида икки кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, бугун, 6 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган икки бемор аниқланди.

Нукус шаҳрида яшаётган бир эркак киши ва унинг онаси COVID-19 инфекцияга гумонланиб, Республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Маълум бўлишича эркак киши иш юзасидан 14 март куни Тошкент шаҳрида бўлган. Улардан тегишли таҳлиллар олиниб, Республика санитария эпидемиологик осойишталик марказининг вирусология лабораториясига ва Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-амалий текшириш институтига юборилган. Кеча, 5 апрель санасида тунда таҳлил натижалари ушбу икки фуқарода коронавирус касаллиги бор эканлигини тасдиқлади.

Ушбу икки фуқаро вирусга гумон қилинишидан, дарҳол улар билан мулоқотда бўлган кишилар эпидемиологик текширувга олиниб, улар ҳам карантинга олинди. Ҳозирда ушбу икки фуқаро Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўртача даражада.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 390 нафарга етди. Уларнинг 30 нафари даволанди, 2 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

415

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг