Бухорода табиий газ тарифлари ортиқча қўлланилгани маълум бўлди

Жамият

image

Бухоро вилоятидаги тадбиркорлик субъектларига асоссиз равишда табиий газ тарифлари ортиқча қўлланилганлиги ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Бухорогаз” ҲГТФ томонидан вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган улгуржи истеъмолчиларга 2019 йил апрел-август ойлари давомида етказиб берилган табиий газ учун қўлланилаётган тарифлар ва ҳисоб китоб тўғрисидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

Маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22 – сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш” қоидаларида белгиланган талабларига риоя қилинмаган.

Мисол учун, “Бухорогаз” ҲГТФ томонидан “ФОТОН ЛЮКС” МЧЖга 2019 йил май ойида етказиб берилган жами 21627 м3 табиий газ учун амалдаги 1 м3 (1000 сўм) тарифга 1,4 фоиз коэффициент қўллаган ҳолда яъни 1 м3 учун 1400 сўмдан қўлланилганлиги натижасида 8 млн. 650 минг.сўм ортиқча тўлов қилинган. Бундан ташқари, Филиал томонидан вилоятдаги 114 та тадбиркорлик субъектига 2019 йил апрель-август ойларида етказиб берилган табиий газ учун амалдаги тарифга 1,4 фоиз коэффициент асоссиз равишда қўлланилганлиги натижасида жами 1 млрд. 54 млн. 740 минг сўм ортиқча тўловлар ҳисобланганлиги аниқланган.

“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда ҳудудий бошқарма томонидан ваколат доирасида ортиқча ҳисобланган тўловлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатма берилиб, якунда ортиқча маблағлар тадбиркорлик субъектларига қайтариб берилган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг