Энди ипотека бўйича бошланғич бадал ва фоизларнинг бир қисмини давлат тўлаб беради
Жамият
−
25 Март 2020
14358Бугун, 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.
Қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ:
- уй-жой сотиб олишга ипотека кредитининг бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисми Республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
- уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар томонидан субсидия олиш учун ариза берилади, ариза берувчи ижтимоий мезонлар бўйича баҳоланади;
- туман (шаҳар)да уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган талабгорларни танлаш бўйича комиссиялар фаолияти ташкил этилади ва ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижалари кўриб чиқилади;
- сотиб олинадиган уй-жойларни аниқлаш, ажратиладиган ипотека кредити бўйича субсидияни ҳисоблаш, ипотека кредитини расмийлаштириш ва субсидияларни тўлаб бериш тартиби белгиланди.
Қарорга кўра:
Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бўлинмалари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлаш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар;
тегишли ташкилотлар томонидан уй-жой сотиб олиш учун субсидия тўланадиган шахсларни танлашда фойдаланиладиган маълумотлар (ҳужжатлар) истисно тариқасида тўловларсиз амалга оширилади.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023