Мадридликлар Сильва билан шартномани бекор қилди
Sport
−
04 September 2019 5637 1 minute
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Лукас Сильва билан шартномани бекор қилди.
Бу иккала томоннинг келишуви асосида амалга ошган.
26 ёшли футболчи 2015 йили "Крузейро"дан 13 миллион евро эвазига “Реал”га трансфер қилинганди. У асосий жамоада 9 та ўйин ўтказганидан кейин “Марсель” (2015-2016) ҳамда “Крузейро”да (2017-2019) ижара асосида фаолият олиб борди.
2016 йилда футболчи юрагида муаммолар борлиги сабаб футбол билан хайрлашиши ҳақида эълон қилди. Бироқ, ушбу мурожаатининг эртаси куни Лукас барчаси жойида эканини айтиб, фаолиятини давом эттирди.
Live
All