... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда ким қанча маош олади?


17:02, 09.01.2016 Технология
 13 105

Ўзбекистонда тиш шифокорларининг ўртача ойлиги 1.500000 сўмдан 20.000000 гача, дўконлардаги сотувчиларнинг ойлик маоши эса ўртача 350.000 сўмдан 1.500000 гача экан.

Instagram ижтимоий тармоғида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи турли касб эгаларининг ойлик маошлари ва даромадлари миқдори билан таништириб борувчи @oylik саҳифаси ишга тушди. Саҳифа бошқарувчиларининг маълум қилишича, бу саҳифа иш излаётганларга анча қулайлик яратади.

@oylik саҳифасини юритиб борувчи маъмурларнинг маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда тиш шифокорларининг ўртача ойлиги 1.500000 сўмдан бошланиб, энг кўпи билан 20.000000 гача экан. Дўконлардаги сотувчиларнинг ойлик маоши эса ўртача 350.000 сўмдан 1.500000 гача, дорихонадаги фармацевт-сотувчилар эса тажриба орттиргунларига қадар 500.000 сўм ойлик олишса, кейинчалик уларнинг маошлари 2.000000 га етади, дейилади @oylik саҳифасининг хабарларида. 

Шунингдек, музкур саҳифада даромадлари энг кўп муҳокама қилинадиган касб эгалари – хонандаларнинг ҳам топиш-тутишлари ҳақида маълумот берилган. @oylik  саҳифасида қайд этилишича хонандалар қўшиқ, клип ва бошқа чиқимларни назарда тутмаган ҳолда ойига ўртача 1000 АҚШ доллари даромад топишади.  

Теглар:Instagram Ойлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!