...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда касб байрамлари ва унвонлар сони биттага ортиши мумкин


15:15, 16.04.2018 Жамият
 3 200

Фахрий унвон соҳиби бўлган пенсионерлар тўлиқ миқдорда пенсия оладилар.

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини таъсис этиш ва Геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси эълон қилинди. Ушбу қонун лойиҳаси жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
 
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвонини геология фанини ва ер қаърини ўрганишда хизмат кўрсатган геология, геофизика, гидрогеология, топография-геодезия хизматлари ва илмий-тадқиқот муассасаларидаги юқори малакали геолог, муҳандис-техник ходимларга бериш таклиф қилинмоқда.
 
Фахрий унвонга сазовор бўлган шахслар кўкрак нишони билан мукофотланади. Лойиҳада нишонни 925 пробадаги кумушдан диаметри 30 мм, қалинлиги 2,2 мм бўлган доира шаклида тайёрлаш, шунингдек, апрель ойининг биринчи якшанбасини Геология соҳаси ходимлари куни деб белгилаш таклиф этилган.
 
Эслатиб ўтамиз, “Хизмат кўрсатган” фахрий унвонига сазовор профессионалларнинг иш ҳақи ёки пенсиясига ЭКИҲнинг 1,6 баравари миқдорида ойлик устама тўланади. Шунингдек, фахрий унвон соҳиби бўлган пенсионерлар тўлиқ миқдорда пенсия оладилар.
 
Қонун лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 25 апрелига қадар давом этади. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:геолог мукофот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар