Вазирлик яна бир хусусий бандлик агентлигидан лицензияни қайтиб олди
Жамият
−
05 Март 2020
5819“Amilee bahora” хусусий бандлик агентлигига Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензия жорий йилнинг 4 март кунидан бошлаб бекор қилинди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгиланган талабларга биноан, “Amilee bahora” МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Аввалроқ, “Recruit Consulting Work Xususiy bandlik agentligi”нинг фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси