Янги университет ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Қўқон университети ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Университет нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланиб, ўқитиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Бакалавриат ва магистратурага қабул параметрлари, шунингдек, қабул қилиш тартиби ва қоидалари Университет томонидан белгиланади.

Университетда таълим 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.

Битирувчиларга Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қўқон университети

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг