Тошкентда яна иккита автобус йўналиши ўзгартирилди
Жамият
−
18 Ноябрь 2019
5764Аҳоли талабидан келиб чиқиб уларга ўзгартиришлар киритиш, шу орқали серқатнов йўлларда юзага келаётган тирбандликларнинг олдини олиш ишлари давом этмоқда. Талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7-автобус саройи тасарруфидаги 13- ҳамда 34-йўналишларнинг ҳам қатнов оралиғи ўзгартирилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Шунингдек, 13- “Изза маззеси — Тошкент МУМ” йўналишида қатновчи автобуслар эндиликда Изза шоҳбекатидан Изза ва ТХАЙ кўчалари орқали “Карвон бозори”га қадар боради. Автобусларнинг ортга қайтиши эса Тошкент халқа автомобил йўли ва “Самар Бону” кўчалари чорраҳаси орқали давом этади.
34-“Тўқимачилик комбинати — Шифокорлар шаҳарчаси” йўналишига киритилган ўзгартиришга кўра автобусларнинг тўғри йўналилшдаги ҳаракати Беруний кўчасидан Фаробий, М.Ғолиб, Қамарнисо кўчалари орқали ўтиши белгиланди. Қайтишда эса Қамарнисо, Талабалар, Фаробий ҳамда Беруний кўчалари орқали ўтиб ўз йўналишида давом этади", дейилади хабарда.
Аввалроқ, 17 ноябрь куни вақтинча ёпилиши режалаштирилган айрим кўчалардаги жамоат транспорти ҳаракатида ҳам маълум муддатга ўзгаришлар киритилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси