Сурхондарёда Captiva ва велосипедчи иштирокидаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 22 апрель куни соат 21:45 ларда, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани, “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-108А автомобиль йўлининг 3 кмда бир кишининг ўлими якунланган йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

1986йилда туғилган ҳайдовчи А.Ш. Captiva русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, йўл четидан шу йўналишда кетаётган велосипед хайдовчисини туртиб юборган. Сўнгра, автомобиль бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг тарафидаги хонадоннинг деворига автомашинанинг олди қисми билан урилган.

Натижада, Captiva русумли транспорт воситаси йўловчиси 1989 йил туғилган У.Т. оғир тан жароҳати олиши оқибатида туман шифохонасида вафот этган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси А.Ш. ва велосипед хайдовчиси 2002 й.т. И.Ж. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Сурхондарё

Баҳолаганлар

294

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг