...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда фуқароларнинг яна заҳарланиши ҳолати кузатилди


08:42, 09.11.2018 Жамият
 5 029

Ушбу ҳолатлар бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

7 ноябрь куни Тошкент туманида фуқароларнинг заҳарланиши ҳолати кузатилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълум қилинишича, “Ойдин ҳаёт” МФЙда яшовчи К.И. (исмли аёл) нинг уйида ертўлага ўрнатилган “Нефит” русумли иситиш печи мўрисидан ис гази сизиб чиққан.
 
Натижада ўзи ва бирга яшовчи қизи, икки нафар набираси ва меҳмонда бўлган қариндоши заҳарланиб, шифохонага ётқизилганлар. Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


 
Шунингдек, Фарғона вилоятининг Сўх туманида 2018 йил 7 ноябрь кунида “Себзор” МФЙда яшовчи Ҳ.М. уйида иситиш печига кўмир ёқиб назоратсиз қолдириши сабаб ўзи ва бирга яшовчи турмуш ўртоғи М.М. кўмир исидан заҳарланиб шифохонага ётқизилганлар. Бу борада ҳам суриштирув ишлари  олиб борилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз
, аввалроқ Тошкент шаҳри Чилонзор туманида бир оиланинг тўрт нафар фарзанди ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этганди.

Теглар:Заҳарланиш Тошкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар