Уханда биринчи марта коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмади

Олам

image
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 23 нафарга етди north_east

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 23 нафарга етди

COVID-19 коронавируси пайдо бўлган Хитойда ўтган бир сутка давомида қурбонлар сони 7 нафарга, касаллик юқтириб олганлар 34 нафарга ва даволанганлар 819 нафарга етди. Аҳамиятлиси, янги касалланганларнинг ҳеч бири коронавирус пандемияси маркази бўлган Ухань шаҳрида аниқланмади. Бу ҳақда ХХРнинг Соғлиқни сақлаш ва гигиена масалалари бўйича давлат қўмитаси маълум қилди.

Ташкилот маълумотига кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 80,9 мингга етган, шундан 70,4 мингги шифо топган, 3245 нафари вафот этган. Янгиланган маълумотларга кўра, Хитойда коронавирусдан ўлим даражаси 4 фоизга тенг. Даволанганлар ҳозирча 87 фоизни ташкил қиляпти.

Хитойда вазият барқарорлашди. Мамлакатнинг 31 та регионидан 15 тасида коронавирусга чалинганлар йўқ. Қолган 16 та вилоятдаги туман ва шаҳарларда ҳам оз сонли беморлар қолган.

COVID-19 маркази бўлган Хубэй провинциясидадан ташқари бошқа вилоятларда коронавирусдан ўлим қайд этилмаган, янги касаллар ҳам бўлмаган. Шу билан бирга 795 киши даволанган. У ерда 6,9 минг бемор қоляпти. Хитойнинг каттагина қисмида бир неча кунлардан бери касалланишнинг янги ҳолатлари қайд этилмаяпти. Бироқ энди Хитойга четдан коронавирус юқтирган одамларнинг кириб келиши кўпайган. Бугунгача 189 та шундай ҳолат аниқланган.

Хитойда коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўган 9,1 минг одам бор. Шунингдек, 105 киши коронавирус юқтирганликда гумон қилиниб, карантинга олинган.

Маълумот ўрнида, янги турдаги коронавирус 2019 йил декабрь ойи охирида аниқланди. Вирус Хитой марказидаги аҳоли энг зич жойлашган шаҳарлардан бири Уханда аниқланди. Жорий йилнинг март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалишини пандемия деб тан олди. Коронавирус аниқланган давлатлар 176 тага етди. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам коронавирус аниқланди. Ҳозирда дунё бўйича 220 мингга яқин одам коронавирус билан касалланган, уларнинг 9 мингга яқини ҳалок бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой коронавирус Ухань

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг