Тошкентлик 65 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Июль ойи бошида коронавирус аниқланган тошкентлик 65 ёшли бемор вафот этди. Ҳозиргача коронавирусдан вафот этганлар 117 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшаган 65 ёшли Ш.Г. (эркак)да 4 июлдан касаллик белгилари (тана хароратининг кўтарилиши, йўтал) бошланган. Унда “COVID-19” тасдиқлангач, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас етишмовчилиги, полиорган етишмовчилик асорати билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар ҳам бўлган.

Беморнинг аҳволи кескин оғирлашган ва юрак қон-томир етишмовчилиги, сатурация кўрсаткичининг пасайиб бориши, нафас олишининг қийинлашуви бўйича мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг