Ортиқхўжаев бошчилигида тошқиндан зарар кўрган сирдарёликлар учун махсус марказ ташкил этилди

Жамият

image

Бугун, 2 май куни Тошкентнинг сахий фуқаролари ва меҳмонлари томонидан тўпланган инсонпарварлик ёрдамининг биринчи карвони Тошкентдан Сирдарё вилоятига, юк машиналарида йўл олди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Бироқ асосий тамойил – зарар келтирмаслик ҳақида унутиш мумкин эмас. Коронавирусга қарши курашиш даврида, карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, ҳаракат қилиш жуда муҳим”, дея таъкидлаган ҳокимлик.

Волонтёрларнинг ташаббусини қўллаган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ИИББ “Сардоба” сув омборида рўй берган тўғон ёрилиши натижасида талафот кўрганлар учун, марказлашган инсонпарварлик ёрдамини тўплаш марказини ташкил қилди. 

Ҳар куни савоб истаги бор ҳар инсон кийим-кечак, буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотларини “Наврўз” ресторани ёнидаги автотураргоҳга (мўлжал – “Халқлар дўстлиги” саройи) қуйидаги тартиб асосийда келтириши мумкин:

•    соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача истаги бор барча фуқаролар ўз автомобилларида;
•    соат 10:00 дан 20:00 гача – махсус стикерларга эга автомобиллар. 

“Бу ердан, сиз томондан етказилган ёрдам, махсус ажратилган автобусларда (юк машиналарида), барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилган ҳолда Сирдарё вилоятига жўнатилади. 

Сиздан илтимос: тушунмовчиликлар, фирибгарлик ҳолатлари рўй бермаслиги учун пул маблағларини йиғиб ҳисоб рақамлари ёки банк карталарига жўнатманг”, дейилади хабарда.

Талофат кўрган Сирдарё вилоят аҳолисига ёрдам кўрсатиш ҳисоб рақами қўшимча тарзда эълон қилинади.

Маълумотлар учун телефон: +99871 239 17 28

Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқа бошлади. Оқибатда, бир қанча аҳоли пунктларига кучли оқимда сув ёпирилиб кира бошлади ва тез орада қишлоқлар сув остида қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сардоба сув омбори

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг