Ўзбекистон туризмни ривожлантиришда вертолётлардан фойдаланади

Жамият

image

Туризм ва бизнесни ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги вертолётлар сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни Элёр Ғаниев Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро авиация форумига бағишланган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, вертолётларда тоғлардаги диққатга сазовор жойларига экскурсиялар ўтказиш режалаштирилган. Ғаниевнинг таъкидлашича, “Ўзбекистон аэропортлари, авиация ва логистика форуми” (УААЛФ-2020) деб номланган халқаро авиация форуми 2020 йил 19-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Вазирнинг қўшимча қилишича, форум чет эл компанияларини республиканинг ҳаво транспорти бозорига жалб қилиш учун ўтказилмоқда. Унинг сўзларига кўра, вертолёт транспортини республикада ҳам ривожлантириш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни Ўзбекистонда 2020 йилга мўлжалланган Давлат дастури эълон қилинди, унинг доирасида республикада бешта янги авиакомпанияни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг