...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда давлат мукофотларидан кимлар маҳрум этилиши мумкин?


12:35, 12.04.2018 Жамият
 11 242

Давлат мукофотларидан маҳрум этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.

“Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрирда қабул қилинди.
 
Янги таҳрирдаги қонунга кўра, давлат мукофотлари билан тақдирланган шахслар қуйидаги ҳолларда улардан маҳрум этилиши мумкин:
 
шахс оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун ҳукм қилинганда — суднинг тақдимномасига биноан;
 
шахс ўз шаъни ва қадр-қимматини бадном этувчи хатти-ҳаракат содир этганда — тақдирлаш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки ташкилотнинг тақдимномасига биноан.
 
Давлат мукофотларидан маҳрум этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилади.
 
Давлат мукофотларидан маҳрум бўлганлик белгиланган имтиёзлар бекор қилинишига сабаб бўлади.
 
Давлат мукофотидан маҳрум этилган шахсга тегишли давлат мукофоти ва унга доир гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссияга қайтарилиши лозим.
 
Қонунга зид равишда ҳукм қилинган ва тўлиқ оқланган шахсларнинг давлат мукофотларига бўлган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларига мувофиқ тикланади.

Теглар:Давлат мукофоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар