...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда чет эл фуқароси 25 минг долларга чув туширилди


19:06, 10.04.2018 Жамият
 7 079

Раҳмонов берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги маълум бўлган.

Жанубий кореялик фуқаро ўзбекистонлик Н.Раҳмоновга чув тушди. У 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ўз қўли билан Раҳмоновга тутқазиб, сўнг ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилган. 

Ички ишлар вазирлигидан берилган маълумотларга кўра, тошкентлик Н. Раҳмонов 2013 йилнинг декабрь ойида Миробод деҳқон бозорида кореялик Г.Нам билан учрашган. Суҳбат чоғида унга минерал ўғитларни сотишда ёрдам беришини ваъда қилиб, эвазига 25 минг АҚШ доллари сўраган. Пулларни олгач, уларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган. 



Бўлиб ўтган воқеалардан сўнг, 1957 йилда туғилган Жанубий Корея фуқароси Г.Нам Тошкент шаҳар Олмазор тумани ИИБга мурожаат қилган. 1962 йилда туғилган Н.Раҳманов терговга тортилган.

Суннатилла Абдуллаев

 

Теглар:жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар