Эртадан велосипедда ҳаракатланиш ҳам тақиқланадими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда эртага, 5 апрелдан бошлаб кўчаларда велотранспорт воситаларидан фойдаланиш ман қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. 

Расмий маълумотларга кўра, ундай чеклов ўрнатилиши тасдиқланмади. Ушбу хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

"Айни вақтда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган жорий йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкент шаҳрида велосипедларнинг ҳаракатлари тўхтатилиши ҳақидаги миш-мишлар сохта эканлигини маълум қиламиз. Карантин чекловлари билан боғлиқ ҳақиқий ахборотни эълон қилишда расмий манбааларга таянишингизни сўраймиз", дейилади ИИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳима тарқалишига сабаб бўладиган ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

карантин келосипед

Баҳолаганлар

235

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг