Ўзбекистонда яна уч кишида коронавирус аниқланди
Жамият
−
18 Март 2020
20739Ўзбекистонда яна уч нафар фуқарода коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
"Бундан бир муддат олдин Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга қараганда, унинг онаси, келини ва бирга ишлайдиган ҳамкасбида ҳам ушбу инфекция борлиги тасдиқланган. Ҳар уч фуқаро ҳам шу вақтгача тиббий назоратда бўлган. Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 18 нафарга етди", дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилниг 15 март куни қайд этилганди.