Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 45 нафарга етди

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони айни пайтгача яна иккитага ошиб, 45 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Ушбу инфекция аниқланган икки фуқаро хорижда бўлиб коронавирусга чалинган беморлар билан яқин мулоқотда бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

340

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг