Тошкентда яна бир Instagram “юлдузи” етти суткага қамалди

Жамият

image

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Instagram´да кўп обуначига эга бўлган саҳифаларнинг бирида муаллиф санитария-эпидемиология талабларини менсимаганлиги акс этган бир нечта фото ва видеоларни жойлаштирган. Шунингдек, беадаб сўзларини ишлатиб, ички ишлар органлари ходимларининг карантин кунларида олиб бораётган ишларини масхара қилгани намойиш этилган. Бу ўз навбатида Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг диққатини тортган.

“Олиб борилган текширув натижасида мазкур аккаунтни бошқарадиган шахс 21 ёшли муқаддам судланган Гейдар А. эканлиги аниқланди”, дейилган хабарда.

Ҳуқуқбузарга нисбатан зарур чоралар кўрилиши учун мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Миробод тумани маъмурий судига йўналтирилди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддасига  (майда безорилик) мувофиқ етти сутка маъмурий жазо тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда карантин қоидаларини менсимай, Амир Темур ҳайкалига ҳурматсизлик қилган уч нафар фуқаролар 15 суткага қамалгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг